Ироқда иродали ғалаба қозонган камончиларимиз тантанали кутиб олинди
6-11 май кунлари Ироқнинг Сулаймония шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтгани, унда иштирок этган жамоамиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун тунда мусобақа қаҳрамонлари юртимизга қайтиб келишди.
Спортчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Имамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари, спортчиларимизнинг яқинлари кутиб улишди.
Қайд этиш жоиз, камончиларимизнинг натижалари ҳар мусобақада юқорилаб бормоқда. Бу гал микст дастурида БАА, Қозоғистон ва финалда Ҳиндистон термасини мағлуб этган спортчиларимизнинг ғалабаси кўпчилик мутахассисларнинг эътиборига тушди. Бу эса жамоамизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинлари лицензияси учун жиддий бел боғлаганидан далолат бермоқда.
Энди терма спортчиларимиз қисқа муддатли дам олишдан сўнг навбатдаги мусобақаларга тайёргарликни бошлашади.