Чавандозларимиз Қирғизистон ўтаётган Миллатлар кубогида дастлабки медални қўлга киритишди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигаси мусобақасидан ўрин олган Миллатлар кубогининг иккинчи босқичи старт олди. Бугун мусобақа доирасидаги “Мaxima Мasters Сup Еurasia” йўналишида турнирдаги илк медалимизни қўлга киритдик.
Баландлиги 140 смни ташкил этган баҳсда терма жамоамиз етакчиси Бекзод Қурбонов маҳорат кўрсатиб, энг яхши натижани қайд этди. Эътиборлиси, кумуш медаль бошқа бир чавандозимиз Хуршидбек Алимжоновга насиб этди.
1. Бекзод Қурбонов – “Камера” лақабли отда (Ўзбекистон)
2. Хуршидбек Алимжонов, «Кордон Блю» (Ўзбекистон)
3. Камиль Сабитов, «Фигаро» (Қирғизистон).
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси терма жамоамизни мусобақада қўлга киритилган дастлабки медаллар билан табриклаб, кейинги дастурларда ҳам чавандозларимизга омад ва муваффақият тилаб қолади.