Спортчиларимиз жаҳон ареналарида
Бугун 12 май куни ўқ отиш спорти, бокс, замонавий бешкураш спортларида терма жамоамиз вакиллари турли мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Ўқ отиш спорти ва замонавий бешкурашда вакилларимиз Жаҳон кубоги, боксчи қизларимиз эса дунё биринчилигида баҳс олиб боришади.
Бокс бўйича аёллар ўртасида ЖЧ:
-54 кг: Нозимахон Бултурова - Диенабу Диалло (Сенегал) (15:45дан сўнг)
-50 кг: Азиза Ёқубова - Женнифер Лозано (АҚШ) (20:00)
-60 кг: Моҳинабону Абдуллаева - Амина Абрамова (Украина) (22:30дан сўнг)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Дариға Шакимова (Қозоғистон) (23:15дан сўнг)
Замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубоги
½ финал: Алисэ Фахрутдинова (қиличбозлик бўйича бонус, сузиш ва лазер-ран босқичлари)
Ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги
Аралаш жамоавий, 10 метр, тўппонча:
1-жамоа: Муҳаммад Камолов, Мухлиса Тагиева
2-жамоа: Вениамин Никитин, Нигина Саидқулова
Саралаш баҳслари 14:00 да бошланади