Ру En O'z
12 Май 2022 1986

Биринчи бор ўқ отиш спортида ёш мерганимиз Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Шу кунларда Германиянинг Зуль шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда ёш спортчимиз ушбу даражадаги мусобақада илк бор шоҳсупага кўтарилди.

Медаль йигитлар ўртасида 10 метр масофага тўппончадан отиш дастурида Муҳаммад Камолов томонидан қўлга киритилди. Ҳамюртимиз фақатгина ҳиндистонлик спортчилардан пастроқ натижа қайд этди. Мазкур дастурда 70 спортчи саралаш босқичида баҳсларга киришган эди. Финал йўлланмасини қўлга киритган 8 мерган орасида Муҳаммад Камоловдан ташқари бошқа бир вакилимиз Вениамин Никитин ҳам медаллар учун курашди. Никитин финалда саккизинчи натижани қайд этди.

Ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги
Йигитлар, 10 метр, тўппонча:
1. Шива Нарвал (Ҳиндистон)
2. Сарабжот Сингх (Ҳиндистон)
3. Муҳаммад Камолов (Ўзбекистон) ...
8. Вениамин Никитин (Ўзбекистон).

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг маълум қилишича, бу ёш мерганларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларида қўлга киритган илк медали сифатида ёдда қолмоқда. Бунгача катталар ўртасидаги Жаҳон кубогида 2 бора (1999 ва 2008) шоҳсупага кўтарилганмиз.

Зулдаги мусобақада дунёнинг 50 давлатидан 516 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бугун ҳам бир қатор дастурларда терма жамоамиз вакиллари медаллар учун кураш олиб борадилар.

Text to speech