11 Май 2022
1406
Тошкентда саккиз давлат дзюдочилари йиғин ўтказмоқда
Пойтахтимиз дзюдо бўйича яна бир халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда. 15 майга қадар давом этадиган машғулотларда мамлакатимиз дзюдочиларидан ташқари Франция, Польша, БАА, Қувайт, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган спортчилар иштирок этяпти. Хориждан жами 180 нафар дзюдочилар Тошкентга етиб келган.
Тошкент йиғини барча давлат терма жамоалари учун келаси ой Грузияда ўтказиладиган Тбилиси “Катта Дубулға” турнирига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Илиас Илиадис бошчилигидаги терма жамоамиз машғулотларига етакчилар қатори ёшлар ва иккинчи таркиб вакиллари ҳам жалб этилган.