Ру En O'z
10 Май 2022 1366

Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатини 12 та медаль билан якунлашди

Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ҳамюртларимиз орасида сўнгги бўлиб +109 кг вазн тоифасида Мирҳосил Мирзабоев супага чиқди ва 3 та кумуш медалини қўлга киритди.

Ушбу вазнда чемпионлик учун кураш эронлик Алиризо Юсуфи ҳамда Мирзабоев ўртасида кечди. Бироқ якунда силтаб кўтариш машқидаги устунлик эвазига Юсуфи ғалабани илиб кетди. Спортчимиз даст кўтаришда 176 кг, силтаб кўтаришда 212 кг ва икки кураш бўйича 388 кг натижа қайд этди.

Оғир атлетика бўйича U-20 ЖЧ:
Йигитлар, +109 кг:
1. Алиризо Юсуфи (Эрон) – 416 (177+239) кг;
2. Мирҳосил Мирзабоев (Ўзбекистон) – 388 (176+212) кг;
3. Богдан Тараненко (Украина) – 374 (167+204) кг.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу ажойиб натижа билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчиларимиз ва уларни тарбиялаган мураббийлар, атлетларимизнинг яқинлари ва мухлисларимизни самимий қутлаб қолади.

Text to speech