Самарқандлик фахрийлар "Соғлом ва завқли ҳаёт учун!" шиори остида бирлашишди
Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" спорт мажмуасида вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Нуронийлар жамғармаси, Спорт фахрийлари кенгаши ҳамда Касаба уюшмалари ҳамкорлигида самарқандлик фахрийлар учун оммавий мусобақа ўтказилди. 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ташкил этилган ушбу тадбир "Соғлом ва завқли ҳаёт учун!" шиори остида ўтказилиб, 100 нафарга яқин қатнашчини ўзида жамлади.
Дўстона руҳда ўтган беллашувларда фахрийларимиз ёш тоифаларига қараб стол тенниси, баскетбол, югуриш, шахмат-шашка каби спорт турларида ўз омадларини синаб кўрдилар. Яна бир аҳамиятли томони мусобақа якунида бу каби тадбирларда фаол иштирок этаётган, ўз вақтида мамлакатимиз спорти ривожи йўлида хизмат қилган 12 нафар фидойиларга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.