Ру En O'z
8 Май 2022 3917

Оксана Чусовитина: “Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланаман”

Айни кунларда спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси унда иштирок этган афсонавий атлетимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида ғалаба қозониб, ушбу йўналишда айни пайтда мамлакатимизда тенги йўқ эканини исботлади. Биз бу орада спортчимиз билан боғланиб, Осиё ўйинларининг қолдирилгани унинг яқин режаларига қандай таъсир ўтказгани ҳақида сўрадик.

– Оксана, навбатдаги чемпионлик билан табриклаймиз. Ҳисоблаб кўрдингизми, бу Сиз учун нечанчи мамлакат чемпионлиги? 

– Раҳмат, табрик ва эътибор учун. Йўқ, одатда мен медалларимни санамайман. Шу боис бу ҳақида аниқ айта олмайман. 

– Осиё ўйинларининг қолдирилиши режаларингизга қандай таъсир ўтказди? Агар 2023 йил ҳам фаолиятингизни давом эттирсангиз, Париж-2024 Олимпиадаси ҳақида ўйлаб кўрса бўлади.

– Бу ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим!

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига киритилган эди. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

Text to speech