Ру En O'z
7 Май 2022 849

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи медаль

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақада Ҳожиакбар Олимов силтаб кўтариш машқида кумуш медалини қўлга киритди. -89 кг вазн тоифасида иштирок этган вакилимиз ушбу машқда 188 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди. Афсуски, даст кўтаришда унумли фойдаланилмаган 2 ва 3-уринишлар якунда ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Икки кураш бўйича Олимов тўртинчи натижани қайди этди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ, U-20
Йигитлар, -89 кг:
1. Максим Домбровски (Украина) – 345 (155+190) кг
2. Сурен Григорян (Арманистон) – 340 (155+185) кг
3. Гамал Муҳаммад (Миср) – 339 (156+183) кг
4. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) – 337 (149+188) кг

Text to speech