Ру En O'z
7 Май 2022 1221

Замонавий бешкурашчиларимиз Чирчиқда йиғин ўтказишмоқда

Шу кунларда Чирчиқ шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон катталар ва ёшлар терма жамоаси қўшма ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 11 майга қадар давом этадиган машғулотларга 16 нафар спортчи жалб этилган.

Машғулотлар 6 нафар тренер бошчилигида олиб борилмоқда. Спортчи ва мураббийларнинг географиясига назар ташлайдиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтимиз вакилларини учратиш мумкин. Машғулотларда асосан ёшларнинг жисмоний салоҳиятларини кучайтириш, спорт турларидан қиличбозлик ва ўқ отишдаги қобилиятларини оширишга катта урғу қаратилмоқда.

Мураббий Вадим Чудновский бошчилигида олиб борилаётган йиғин спортчиларимизни жорий йил кутиб турган қитъа биринчилиги, қолаверса, Париж-2024 Олимпиадаси, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинлари ва Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасига тайёрлашга қаратилган.

Text to speech