7 Май 2022
865
Спортчиларимиз Жаҳон кубоги ва дунё биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда
Бугун ўзбекистонлик спортчилар Тунис ва Грецияда ўтаётган мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Хаммамет (Тунис) шаҳри мезбонлик қилаётган қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичининг саралаш баҳсларидан сўнг Зайнаб Дайибекова медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. У бугун 1/64 финал босқичида япониялик рақибасига қарши жанг билан мусобақани давом эттиради. Шунингдек, Тошкент вақти билан 20:00 да оғир атлетикачимиз Ҳожиакбар Олимов Грецияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -89 кг вазн тоифасида олтин медаль учун супага чиқади.
Қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги
1/64 финал: Зайнаб Дайибекова – Риса Такашима (Япония)
Оғир атлетика бўйича U-20 ЖЧ:
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов (20:00)