Ру En O'z
6 Май 2022 2109

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг 30 йиллик тантанаси катта шодиёна билан нишонланди

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган тантанали кечаси бўлиб ўтди. Юқори кайфиятда ўтган маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Халқаро Олимпия қўмитаси ва кўплаб халқаро спорт ташкилотлари мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон МОҚ ва Олимпия ҳаракати аъзоларига йўллаган табриги Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўқиб эшиттирилди.

“Уйғониш” мусиқий композицияси остида намойиш этилган Ўзбекистонда Олимпия ҳаракати ва МОҚ фаолиятига оид ролик кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди.

Шундан сўнг маросимнинг энг қизиқарли қисми – 30 йил мобайнида ўзбек спортини жаҳонга танитишда қўшган ҳиссалари учун федерация ва ассоциациялар, спортчилар қуйидаги номинацияларда тақдирланишди:

“Олимпиадаларда энг кўп медал келтирган федерация” – Ўзбекистон бокс федерацияси;

“Олимпия рекордчиларини тарбиялаган федерация” – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси;

10 йилликлар кесимида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси:
Ғолиблар:
1.Миржалол Қосимов (1991-2001)
2.Абдулло Тангриев (2001-2011)
3.Оксана Чусовитина (2011-2021);

“Олимпия ўйинларида энг кўп медалга эга чиққан спортчи” – Ришод Собиров;

“30 йилликнинг энг совриндор мураббийи” – Марат Қурбонов;

“30 йилликда узлуксиз медалларни қўлга киритган ассоциация” – Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси;

“Ўзбек спортини дунёга тарғиб қилишдаги хизматлари учун” – Равшан Ирматов;

“30 йилликнинг Энг шонли терма жамоаси” – футбол бўйича 1994-йилги Ўзбекистон миллий терма жамоаси;

“Ёзги Олимпия ўйинларидаги биринчи медал” – Армен Багдасаров;

“Ўзбекистоннинг энг ёш Олимпия ўйинлари чемпиони” – Улуғбек Рашитов.

Text to speech