Ру En O'z
5 Май 2022 1380

Саблячи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичида иштирок этишади

6-8 май кунлари Туниснинг Хаммамет шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли саблячилари жам бўладиган мазкур мусобақада терма жамоамиз ҳам асосий таркибда иштирок этади.

Бугун ҳамюртларимиз мусобақа ўтказиладиган манзилга етиб боришди ва ҳозирда сўнгги тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда. Қиличбозларимиз регламент бўйича яккалик ва жамоавий дастурда ўз омадларини синаб кўришади. Терма жамоамиз ушбу Жаҳон кубоги босқичида қуйидаги таркибда қатнашади:

Зайнаб Дайибекова
Паола Плиего
Айсулу Уснатдинова
Гулистан Пердибаева
Самира Шокирова

Text to speech