Ру En O'z
5 Май 2022 2205

МОҚ раиси ўринбосари Салим Абдувалиев 72 ёшда!

Бугун МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ва ўзбек спортининг жонкуярларидан бири Салим Киргизбаевич Абдувалиев 72 ёшни қарши олмоқда.

Салим Абдувалиев 1950 йил дунёга келган. Умрининг кўп қисмини юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, Олимпия ҳаракати ривожлантиришга сарфлаб келмоқда. Бу инсон нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёда спорт курашларининг ривожи йўлида ҳисса қўшиб келаётган жонкуяр ҳисобланади.

Салим Киргизбаевич Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари сифатида юртимизда спорт курашлари бўйича шаклланган кучли мактабга пойдевор қўйган, пойтахтимизда катталар ўртасидаги Осиё ва жаҳон чемпионати каби мусобақаларнинг ўтказилиши йўлида жонбозлик кўрсатган мутахассислардан бири ҳисобланади. Салим Абдувалиев давлатимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган. Жорий йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Людвиг Нобель премиясининг 2022 йилги мукофотига муносиб кўрилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Салим Абдувалиевни катта спорт жамоатчилиги ва юртимиздаги Олимпия ҳаракатининг барча иштирокчилари номидан 72 ёшлик қутлуғ айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ тилаб қолади.

Text to speech