Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум
9-20 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақада иштирок этадиган таркиби маълум бўлди.
Қайд этиш жоиз, мусобақа ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказилиши лозим эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб бир неча ой ортга сурилди. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, вакилларимиз ЖЧда қуйидаги таркибда иштирок этади:
-48 кг: Маржона Савриева
-50 кг: Азиза Ёқубова
-52 кг: Турсуной Раҳимова
-54 кг: Нозима Бултурова
-57 кг: Сетора Турдибекова
-60 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Хадичабону Абдуллаева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
+81 кг: Моҳира Абдуллаева
Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Зиявиддин Тайганбаев, Тўлқин Турғунов, Ислом Тожибоев, Шариф Нарзикулов, Саҳида Ёқубова.
Терма жамоамиз ҳозирда сўнгги тайёргарлик босқичини олиб бормоқда ва 6 май куни Туркия сафарига йўл олади.