3 Май 2022
1939
Тошкент илк бор Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилишига мезбонлик қилади
6 май куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти жам бўлади. Биринчи марта мамлакатимизда ўтказиладиган Ташкилотнинг Ижроия қўмитаси йиғилишида қитъамиз спорти келажагига оид муҳим масалалар, жумладан, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, Шантоу-2021 III ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалалари юзасидан муҳокамалар ўтказилади. Шунингдек, йиғилиш кун тартибидан “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликнинг тақдимот лойиҳаси ўрин олган. Тадбир тафсилотларини биз билан кузатиб боринг.