3 Май 2022
1251
Россиялик ёш теннисчилар Тошкентда йиғин ўтказишди
Теннис бўйича Россия U-14 терма жамоаси пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабида йиғин ўтказди. Аҳамиятлиси, ушбу сафар учун ташриф буюрган жамоага Россия теннис федерацияси президенти Шамиль Тарпишев раҳбарлик қилди.
Россиялик ёш спортчилар 3 ҳафта давомида ҳамюртларимиз билан ўзаро тажриба алмашишди. Мазкур йиғин ҳар икки терма жамоа вакилларининг техник ва жисмоний ҳолатларини янада яхшилаш йўлида муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек, спортчилар ушбу вақт оралиғида ITF J5 турнирида ҳам ўзаро куч синашдилар.
Ўзбекистон теннис федерациясининг маълум қилишича, россиялик ракетка усталари Тошкент йиғинини якунлаб, бугун тонгда ўз юртларига қайтиб кетишди.