Ёш оғир атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган саналари маълум
Бугун Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Маълум қилганимиздек, унда 6 нафар вакилимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда атлетларимиз мусобақага сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда.
Регламентга кўра, мусобақа олдидан техник йиғилиш бўлиб ўтди ва ҳар бир вазн тоифасидаги баҳсларнинг вақти расман эълон қилинди. Унга кўра, ҳамюртларимизнинг мусобақадаги тақвими қуйидаги кўринишга келди:
3 май, 17:00 – Жамила Панфилова (-55 кг)
5 май, 20:00 – Оғабек Тўхтаев (-73 кг)
7 май, 20:00 – Ҳожиакбар Олимов (-89 кг)
9 май, 14:30 – Шарофиддин Амриддинов (-102 кг)
9 май, 17:00 – Турсуной Жабборова (-87 кг)
10 май, 17:00 – Мирҳосил Мирзабоев (+109 кг)
Баҳслар Тошкент вақти билан кўрсатилган. Жаҳон чемпионати 2-10 май саналарида ўтказилади ва унда иштирок этиш учун дунёнинг 61 мамлакатидан 300 нафардан зиёд спортчи рўйхатдан ўтди.