1 Май 2022
1497
Екатерина Фетисова “Irina Cup 2022” мусобақасида олтин медални қўлга киритди
Айни кунларда Польшада бадиий гимнастика бўйича “Irina Cup 2022” турнири ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
Токио-2020 қатнашчиси Екатерина Фетисова кўпкураш дастурида 122,90 балл жамғариб олтин медалга сазовор бўлди. 120,50 очко тўплаган бошқа бир ёш вакиламиз Ёсмина Раҳимова иккинчи ўринни банд этган бўлса, озарбайжонлик Илона Зейналова (116,55) кучли учликни якунлаб берди.
Мусобақа давом этади. Бугун спортчилар алоҳида снарядлар дастурида ҳам ғолиблик учун кураш олиб борадилар.