Ру En O'z
1 Май 2022 1078

“Uzbekistan Global Tour 2022”нинг тўртинчи босқичи қизғин курашларга бой бўлди

«Universal Jumping Agro» яна бир бор юртимизнинг моҳир чавандозларини ўз бағрига чорлади. Бу гал арена конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2022” мусобақасининг тўртинчи босқич беллашувларини қабул қилди.

Ушбу беллашувнинг аҳамиятлиси жиҳати, ортда қолган 4 босқич якунида конкур бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси шакллантириб олинишида бўлди. Баҳсларда юқори натижа қайд этган спортчилар Қирғизистон ва Қозоғистонда ўтадиган Евросиё Миллатлар кубоги босқичларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. 4-босқич ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

«С» тоифаси, 105 см тўсиқ баландлиги (болалар)
1. Бобуржон Валижонов, «Самира» лақабли отда
2. Абдулазиз Иззатуллаев, «Шеф Блэу»
3. Сарвар Тоиров, «Рапорт».

«Е» тоифаси, 110 см (очиқ класс, от ва чавандоз учун ёш чегараси йўқ)
1. Сергей Антонович, «Скай»
2. Алишер Эркинов, «Ласетти»
3. Сардор Салимов, «Хелло Сенсей»

«F» тоифаси, 95 см (дебютант отлар)
1. Бекзод Курбанов, «Ребека»
2. Мирзоҳид Мусаев, «Гетсби»
3. Сергей Антонович, «Шарман Блю »

«В» тоифаси, 115 см (5-7 ёшли отлар)
1. Умид Комилов, «Бренд Плюс»
2. Саидамирхон Турғунбоев, «Чаман»
3. Бекзод Рўзмуҳамедов, «Арнелла»

«D» тоифаси, 120 см («А» ва «В» тоифасида қатнашмаган отлар учун)
1. Оқил Собиржонов, «Кечмекер»
2. Бекзод Курбанов, «Алонсо»
3. Сергей Антонович, «Квасар»

«А» тоифаси, 135 см (7 ёш ва ундан катта отлар)
1. Нуржан Туякбаев, «Балуэс Контес»
2. Хуршидбек Алимжонов, «Кордон Блэу»
3. Нуржан Туякбаев, «Корадо»

Text to speech