Ру En O'z
1 Май 2022 1436

Сувга сакраш бўйича Ўзбекистон чемпионатида платформачилар баҳси якунланди

Тошкентда сувга сакраш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мамлакат биринчилиги қизғин давом этмоқда. Ортда қолган навбатдаги кун дастурида энг юқори баландлик – 10 метрли платформадан сакраш баҳслари ўтказилди.

Шубҳасиз, кўпчиликнинг диққат-маркази яккалик беллашувларига қаратилди. Унда эркаклар ўртасида Кирилл Ибрагимов, аёллар тоифасида эса Ильвина Хайрулина энг юқори натижани қайд этишди. Батафсил:

Платформа (аёллар)
1. Ильвина Хайрулина (Тошкент вилояти)
2. Камола Насруллаева (РОСММ)
3. Анастасия Васильева (Жиззах вилояти)

Платформа (эркаклар)
1. Кирилл Ибрагимов (РОСММ)
2. Камрон Хожимов (РОСММ)
3. Михаил Тетов (РОСММ)

Платформа. Синхрон сакраш (аёллар)
1. Милана Попова + Дарья Бажукова (РОСММ)
2. Шаҳноза Йўлдошева + Ситора Ҳамроева (Наманган вилояти)
3. Анастасия Васильева + Гўзал Икромова (Жиззах вилояти)

Платформа. Синхрон сакраш (эркаклар)
1. Асадбек Аҳмедов + Собир Нуриддинов (Жиззах вилояти)
2. Ҳожиахрорбек Нўмонжонов + Ҳикматилло Қобулжонов (Андижон вилояти)
3. Амал Мавлянов + Шамшодбек Рўзибоев (Самарқанд вилояти)

Платформа. Микст
1. Иброҳим Дилмуродов + Милана Попова (РОСММ)
2. Ситора Ҳамроева + Раҳматилло Дадақўзиев (Наманган вилояти)
3. Камрон Комилов + Анастасия Васильева (Жиззах вилояти)

Text to speech