"Олимпик" "Суперлига"даги тарихий ғалабасини меҳмонда 5 карра чемпион устидан қўлга киритди
Футбол бўйича Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг олтинчи туридан ўрин олган баҳсни МОҚ қошидаги "Олимпик" клуби пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор"га қарши ўтказди. Беллашув Темур Кападзе шогирдларининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва жамоамиз Суперлигадаги тарихий дастлабки ютуғини қўлга киритди.
Дастлаб, Абдурауф Бўриев тезкор голи билан "олимпиячилар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунига қадар Руслан Жиянов ҳамда Алишер Одилов ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 40-дақиқада Назаровнинг хатосидан унумли фойдаланган Иброҳим Томива орадаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилган Даврон Анваров 72-дақиқада 3 та тўп фарқини тиклади. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Пўлатхўжа Холдорхонов ўйинга мантиқий нуқтани қўйди
“Бунёдкор" - “Олимпик” 1:5
Голлар: Абдурауф Бўриев 9`, Руслан Жиянов 29`, Алишер Одилов 37`, Иброҳим Томива, 40`,
Даврон Анваров 73`, Пўлатхўжа Холдорхонов 90+1`.
Энди “Олимпик” навбатдаги, 7-тур баҳсини 5 май куни “Динамо"га қарши Тошкентда ўтказади.