Ру En O'z
30 Апрель 2022 1507

“Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги-2022” Осиё ўйинлари учун саралаш вазифасини ўтаб берди

Тошкент вилоятидаги “Furqon Stables” от спорти клубида учкураш йўналиши бўйича “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги-2022” мусобақаси ўтказилди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳсларда Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ғалаба йўлидаги рақобат ҳар қачонгидан ҳам шиддатли ўтди. Бу спортчиларнинг мусобақага кўрган юқори тайёргарлигидан далолат. Зеро, федерация мутасаддилари Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига учкурашчиларимизни ҳам жалб қилишни ният қилган бўлиб, мазкур старт бўлажак мусобақага бориши мумкин бўлган иқтидор эгаларини кашф этиб берди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, пойтахт вакили Жасурбек Хотамбеков “Гарнус” ва “Артур 2” тулпорида олтин ҳамда кумуш медалларни қўлга киритди. Кучли учликни бошқа бир тошкентлик чавандоз Муҳаммадиёр Раимжонов якунлаб берди.

От спорти, учркураш
Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги-2022:
1. Жасурбек Хотамбеков – “Гарнус”, от лақаби (Тошкент шаҳри)
2. Жасурбек Хотамбеков – “Артур 2”, (Тошкент шаҳри)
3. Муҳаммадиёр Раимжонов – “Солист”, (Тошкент шаҳри)

Text to speech