Ру En O'z
30 Апрель 2022 1312

Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

2-10 май кунлари Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бугун тонгда мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жамоамиз Юнонистон сафарига йўл олди.

Дунё биринчилигида 6 нафар вакилимиз иштирок этади. Улар орасида катталар ўртасидаги жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова, шунингдек, Ҳожиакбар Олимов, Мирҳосил Мирзабоев каби иқтидор эгаларни ҳам учратиш мумкин. Тўлиқ таркибимиз эса қуйидагича:

-73 кг: Оғабек Тўхтаев
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев
-55 кг: Жамила Панфилова
-87 кг: Турсуной Жабборова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ёш жамоамизга бўлажак мусобақада омад тилайди.

Text to speech