Апрель ойида терма жамоаларимизнинг Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун сарфланган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-5281 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (ассоциация)лар томонидан Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
2022 йил апрель ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 19 та спорт федерация ва уюшмалар берган талабномалари асосида ажратилган маблағлардан маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун 13 602 011 915 сўм миқдорида молиялаштирилди.
Шу билан бирга, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва уюшмаларнинг устав xаражатлари, миллий терма жамоа спортчилари учун анжом ва махсус экипировкалар хариди, уларнинг тиббий-биологик таъминоти билан боғлиқ харажатлар тегишли ҳам тўғридан-тўғри молиялаштирилмоқда.