Ру En O'z
29 Апрель 2022 1254

Сувга сакраш бўйича мамлакат чемпионати старт олмоқда

Яна бир неча дақиқалардан сўнг сувга сакраш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланади. 1 майга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан келган атлетлар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Баҳсларга “Саховат спорт сервис” мажмуаси мезбонлик қилади. Унда Тошкент, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва пойтахтимиз вакиллари ўз маҳоратларини намойиш этишади. Мусобақа тақвими қуйидагича:

29 апрель:
Трамплин 1 м. (эркаклар/аёллар)
Трамплин 1 м. Синхрон сакраш (эркаклар/аёллар)

30 апрель:
Платформа 10 м. (эркаклар/аёллар)
Платформа 10 м. Синхрон сакраш (эркаклар/аёллар)
Платформа 10 м. Микст (эркаклар/аёллар)

1 май:
Трамплин 3 м. (эркаклар/аёллар)
Трамплин 3 м. Синхрон сакраш (эркаклар/аёллар)
Трамплин 3 м. Микст (эркаклар/аёллар)

Text to speech