Ру En O'z
28 Апрель 2022 1052

Ҳарбийларимиз ўз маҳоратларини регбида намойиш қилишмоқда

Айни кунларда Мудофаа вазирлиги спорт комплекси ва Чирчиқ Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўртасида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб регби-7 бўйича Республикаси турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада Республикамизнинг 4 ҳарбий округи (Марказий, Тошкент, Жануби-ғарбий, Шарқий), Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси, Чирчиқ Олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти жамоалари иштирок этмоқда.

Турнир 30 апрелга қадар давом этади. Уни ўтказиш орқали ҳарбийларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, улардаги руҳий жанговорликни кучайтириш, аскарлар ўртасида иқтидорли регбичиларни терма жамоа учун селекция қилиш кўзда тутилган.

Text to speech