Ру En O'z
27 Апрель 2022 1459

Ўқ отиш спорти бўйича терма жамоамиз мавсумни кўтаринки руҳда бошлади

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича “Олтин мерган” Гран-при мусобақаси якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 3 та медалга сазовор бўлди.

Мусобақада ҳамюртларимиз пневматиқ милтиқ бўйича ўтказилган баҳсларда шоҳсупага кўтарилишди. Олимпия ўйинларидаги иштироки орқали катта тажриба тўплаган Вадим Скороваров ҳамда Мухтасар Тоҳирова жуфтлиги микст дастурида энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Скороваровнинг ўзи яккалик дастурида кучли учликдан жой олган бўлса, ёшлар ўртасидаги баҳсларда Никита Сoколов кумуш медаль билан тақдирланди.

Қайд этиш жоиз, бу мерганларимиз учун мавсумдаги илк халқаро мусобақа бўлди. Ушбу турнир жорий йил 12-25 октябрь кунлари Мисрда ўтадиган лицензион жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўлида муҳим аҳамият касб этди.

Text to speech