Ру En O'z
26 Апрель 2022 1332

“Олимпик” муҳим очкони қўлдан бой берди

Футбол бўйича Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг бешинчи тури доирасида “Олимпик” ўз учрашувини ўтказди. “Қизилқум”га қарши кечган беллашувда Темур Кападзе шогирдлари аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Ўйиннинг 29-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов навоийликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мавсум пешқадами дарвозаси томон пенальти белгилади. Афсуски, тажрибали Игнатий Нестеровга қарши дуэлда Пўлатхўжа Холдорхонов жамоасини мағлубиятдан қутқара олмади.

“Олимпик” – “Қизилқум” 0:1
Гол: Санжар Шоаҳмедов 29`
Амалга оширилмаган пенальти: Пўлатхўжа Холдорхонов 90+5`.

“Олимпик” 6-тур учрашувини 30 апрель куни “Бунёдкор”га қарши ўтказади.

Text to speech