Ру En O'z
26 Апрель 2022 1639

Паралимпия қўмитаси ходимлари “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди

Ўзбек спорти ривожига ҳисса қўшган фахрийларимизни тақдирлаш давом этади. Бу гал Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ходимлари эътибор марказида бўлишди.

Тадбирда Баҳодир Махситов бошчилигидаги Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши аъзолари, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Эргашев ва Қўмитанинг бошқа мутасаддилари иштирок этишди.

Йиғилганлар ўзбек спорти, хусусан, Паралимпия спорти ривожига узоқ йиллардан бери ҳисса қўшиб келаётган Олимжон Шодиев ва Дилбар Каримованинг меҳнатларини алоҳида тилга олишди. Якунда Баҳодир Махситов ушбу икки мутахассисга "Ўзбекистон спорт фахрийси" кўкрак нишонини топширди.

Text to speech