Ру En O'z
26 Апрель 2022 1289

Ёш велоспортчимиз "Pimevere Montoise" пойгасида “Энг яхши тоғ пойгачиси” деб топилди

Франциянинг жануби-ғарбидаги Монт-де-Марсан коммунасида велоспорт бўйича ўсмирлар ўртасида "Pimevere Montoise" пойгасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда 80 нафарга яқин ёш велоспортчилар иштирок этишди. Аҳамиятлиси, улар орасида ҳамюртимиз Давир Абдураҳмонов ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди. Бу ҳақида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

123 кмга тенг масофани босиб ўтиш спортчиларга осон бўлгани йўқ. Пойганинг тоғли ҳудудда ўтган қисмида Давир Абдураҳмонов бор кучини ишга солиб, етакчилик қила бошлади, аммо бу пешқадамликни спортчимиз финишгача сақлаб қола олмади.

Пойга якунига кўра, Давир 45-ўринни эгаллаган бўлсада, алоҳида номинацияларнинг бирида устунликка эришди. У “Энг яхши тоғ пойгачиси” деб топилди.

Text to speech