Ру En O'z
25 Апрель 2022 1479

Алишер Алимовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Алимов Алишер Рихсибоевич 1979 йил 25 апрель куни туғилган. Тошкент давлат техника университетида бакалавр, Британиянинг Борнмут халқаро мактабида магистрлик босқичида таҳсил олган. Юксак иқтидори ва тиришқоқлиги натижасида 2019 йил 23 январь куни Ўзбекистон самбо ассоциациясига раис этиб сайланди ва ҳозирги кунгача муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Алишер Алимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унинг келажакдаги фаолиятида улкан зафарлар тилаб қолади.

Text to speech