Ру En O'z
24 Апрель 2022 1790

Ўзбекистонлик чавандозлар “Миллатлар кубоги-2022” босқичида ғалаба қозонишди

19-23 апрель кунлари пойтахтимиздаги “UNIVERSAL JUMPING AGRO” от спорти клубида Жаҳон кубоги босқичи доирасидан ўрин олган Евросиё лигаси (FEI Jumping World Cup Eurasian League) ва "Миллатлар кубоги" босқичининг (FEI Jumping Nations Cup Eurasian League) навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди. Мусобақалар Халқаро от спорти федерацияси ва Евросиё от спорт ассоциацияси шафелигида ўтказилди.

Ҳар икки турнирда Голландия, Финляндия, Германия, Арманистон, Озарбайжон, АҚШ, Польша, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатлардан моҳир чавандозлар қатнашишди. Терма жамоамиз аъзолари ушбу давлат вакиллари билан ҳам шахсий, ҳам жамоавий дастурлар, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси кубоги учун ҳам ғолиблик йўлида беллашишди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, ҳамюртларимиз қатор дастурларда ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, юқори поғоналардан жой олдилар. Энг асосийси, чавандозларимиз баландлиги 145 смни ташкил этган "Миллатлар кубоги" босқичида ғалаба қозонишди. Батафсил:

“Maxima Masters Cup EVROASIA-2022”, 140 см тўсиқ баландлиги:
1. Ринат Галимов, “Коко Пала” лақабли отда (Қирғизистон)
2. Нуржан Туякбаев, “Ланселотта” (Ўзбекистон)
3. Хуршидбек Алимжонов, “Кордон Блеу” (Ўзбекистон)

CSIO1*-W GRAD PRIX, 150 см тўсиқ баландлиги:
1. Нуржан Туякбаев, “Ланселотта” (Ўзбекистон)
2. Саидамирхон Турғунбоев, “Каллеко” (Ўзбекистон)
3. Хуршидбек Алимжонов, “Кордон Блеу” (Ўзбекистон)

3-йўналиш, 120 см:
1. Ринат Галимов, “Турон” (Қирғизистон)
2. Аъзам Толиббоев, “Контендро” (Ўзбекистон)
3. Геги Метонидзе, “Алонсо” (Грузия)

4-йўналиш, 130 см:
1. Комил Собитов, “Кули” (Қирғизистон)
2. Ринат Галимов, “Турон” (Қирғизистон)
3. Андрей Трипицин, “Флоризель” (Қирғизистон)

HEFU PRESIDENT CUP 2022, 130 см:
1. Ринат Галимов, “Турон” (Қирғизистон)
2. Оқил Собиржонов, “Аффир” (Ўзбекистон)
3. Дилмурод Абдураҳмонов, “Коллибри” (Ўзбекистон)

CSIO1*-W “Миллатлар кубоги”, 145 см:
1. Ўзбекистон (Бекзод Қурбонов, Саидамирхон Турғунбоев, Нуржон Туякбаев, Хуршидбек Алимжонов)
2. Қирғизистон (Андрей Трипицин, Ринат Галимов, Комил Собитов)
3. Қозоғистон (Ясмин Ибрагимова, Шингиз Маликажар, Аян Гани, Нурилла Турисбекова)

Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, 130 см:
1. Нуржан Туякбаев, “Ланселотта” (Ўзбекистон)
2. Аъзам Толиббоев, “Бозарт Де Руэт” (Ўзбекистон)
3. Бекзод Қурбонов, “Калимера” (Ўзбекистон)

Конкурчиларимиз учун мусобақалар асло тўхтаб қолмайди. Бир неча кундан сўнг Қирғизистон пойтахтида айни шу таснифдаги мусобақаларнинг навбатдаги босқичи ўтказилади. Бўлажак баҳсларда чавандозларимизга омад тилаб қоламиз.

Text to speech