Ру En O'z
24 Апрель 2022 2050

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз қитъа биринчилигини саккизта медаль билан якунлади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Сўнгги кун дастурида эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Маълум қилганимиздек, бугун гиламга чиққан 5 нафар вакилимиздан 4 нафари бронза медали учун курашиш босқичида иштирок этди. Муросасиз кечган беллашувларда Бобур Исломов (-86 кг) шоҳсупага кўтарилди.

Афсуски, Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Ихтиёр Наврўзов (-74 кг), шунингдек, Ажинияз Сапарниязов (-92 кг) ва Сардорбек Холматов (-125 кг) шоҳсупага кўтарилиш имкониятидан фойдалана олишмади.

Бронза медали учун баҳслар:
-74 кг: Ихтиёр Наврўзов – Исламбек Орозбеков (Қирғизистон) 0:11
-86 кг: Бобур Исломов – Саякбаи Усупов (Қирғизистон) 6:5
-92 кг: Ажинияз Сапарниязов – Вики Вики (Ҳиндистон) 3:5
-125 кг: Сардорбек Холматов – Батмагнаи Энхтувшин (Мўғулистон) 12:15

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан якунлади. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган полвонларимиз:

Кумуш медаль:
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши)
-97 кг: Рустам Ассакалов (юнон-рум кураши)

Бронза медаль:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев (юнон-рум кураши)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев (юнон-рум кураши)
-50 кг: Жасмина Иммаева (аёллар кураши)
-65 кг: Аббос Раҳмонов (эркин кураш)
-86 кг: Бобур Исломов (эркин кураш)

Text to speech