Ру En O'z
24 Апрель 2022 1201

Полвонларимиздан олтин медаль кутамиз

Бугун Мўғулистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида ҳам 5 нафар вакилимиз ғолиблик учун гиламга чиқишади.

Ҳамюртларимиз орасида ўз вазнининг амалдаги чемпиони Жаҳонгирмирза Туробов, Рио-2016 совриндори Ихтиёр Наврўзов каби полвонлардан умид катта. Курашчиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

-61 кг: Жаҳонгирмирза Туробов – Сампат Гедара (Шри-Ланка)
-74 кг: Ихтиёр Наврўзов – Яш Яш (Ҳиндистон)
-86 кг: Бобур Исломов – Венг Чов (Сингапур)
-92 кг: Ажинияз Сапарнаязов – Оргилох Дагвадорж (Мўғулистон)
-125 кг: Сардорбек Холматов – Ёдаллоҳ Моҳеби (Эрон)

Text to speech