Ру En O'z
23 Апрель 2022 1259

Аббос Раҳмонов иккинчи бор қитъа чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати қизғин палласига кирди. Бугун эркин курашчилар ўртасида ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Унда гиламга чиққан 5 нафар ҳамюртимиз орасида Аббос Раҳмонов -65 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Навоийлик курашчимиз ушбу босқичда баҳрайнлик Ҳожи Алини 9:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Афсуски, бугун медаль кутилган Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Муҳаммадрасул Раҳимов (-97 кг) бронза медали учун курашиш босқичида, Жасур Усмоноҳунов (-79 кг) ва Бегижон Қулдошев (-70 кг) саралашда имкониятни бой бериб қўйишди.

Text to speech