Дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз ғолибларини аниқламоқда
Тошкентда триатлоннинг дуатлон йўналиши бўйича турли ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Юртимизда ушбу спорт тарғиботини янада кучайтириш мақсадида мазкур беллашувлар ҳаваскорлар ўртасида ҳам ташкил этилмоқда.
Бугун Халқлар дўстлиги майдонида старт олган мусобақада 150 нафарга яқин қатнашчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Регламентга кўра, иштирокчилар ўз ёш тоифаларидан келиб чиққан ҳолда турли масофаларда беллашдилар.
Умуман олганда, дуатлон спринтерлик йўналиши бўлиб, унда атлетлар дастлаб югуриш, кейин велопойга ва якунда яна бир бор югуриш бўйича баҳс олиб боришади. Бу галги мусобақада катталар, 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар 5,2 кмга югуриш, 18 кмга велопойга ва якунда 2,6 км югуришда рақобатлашдилар.
Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда сўз олган мутасаддилар триатлоннинг юртимизда тобора ривожланаётганини алоҳида таъкидлашди.
Бугун ўз йўналишида шоҳсуупага кўтарилган спортчилар:
Аёллар:
1. Ойдина Икромова
2. Ольга Дробишева
3. Ҳалимабону Сайдаметова
Эркаклар:
1. Омаджон Қўчқоров
2. Денис Демиденко
3. Аҳмад Бўриев
U-22 қизлар:
1. Раушан Кошмуратова
2. Малика Тошпулатова
3. Шаҳзода Жабборова
U-23 эркаклар:
1. Қобилжон Муҳаммедов
2. Асилбек Ҳайитов
3. Амир Бодиков
U-19 қизлар:
1. Мафтуна Пардаева
2. Дилдора Қодирова
3. Арина Мирзабекова
U-19 йигитлар:
1. Насимбек Тўйчиев
2. Суҳроб Ражабов
3. Оламурод Раҳмонов
Эртага ҳам дуатлон бўйича беллашувлар ўтказилиб, унда ҳаваскор атлетлар ўзаро рақобатлашишади.