23 Апрель 2022
1661
Майдонда эркин кураш усталари
Мўғулистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун эркин кураш усталари баҳсларга киришадилар.
Аҳамиятлиси, қуръа бугун гиламга чиқадиган вакилларимизнинг кўпчилигига биринчи даврада жанубий кореялик курашчиларни рўбарў қилди. Ҳамюртларимиз баҳсларни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Раҳат Калжан (Қозоғистон) / Гаян Эканаяка (Шри-Ланка)
-65 кг: Аббос Раҳмонов – Сунхо Ю (Ж.Корея)
-70 кг: Бегижон Кулдашев – Ёнсеок Жеонг (Ж.Корея)
-79 кг: Жасурбек Усмоноҳунов – Бумгео Сео (Ж.Корея)
-97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов – Минвон Сео (Ж.Корея)