Ру En O'z
22 Апрель 2022 1454

Тошкентдан сўнг гимнастика карвони Бокуга йўл олди

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланди. 24 апрелга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз вакилалари ҳам иштирок этишади.

Боку босқичида дунёнинг 31 мамлакатидан 140 нафар гимнастикачи қатнашмоқда. Улардан 44 нафари яккалик, 96 нафари эса гуруҳ машқлари учун рўйхатдан ўтган.

Аҳамиятлиси, ушбу босқичда Тошкентда ўтган босқич қаҳрамонлари юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Тахмина Икромова яккалик дастурида, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиязова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Исҳоқзода, Мария Пак ва Хуршида Абдурауфова гуруҳ машқларида иштирок этишади.

Мусобақа регламентига мувофиқ, атлетлар кўпкураш ва алоҳида йўналишлар бўйича тақдирланишади. Бугун ва эртага саралаш босқичи баҳслари, 24 апрель куни эса финал дастурлари бўлиб ўтади.

Text to speech