Чирчиқда энг кучли ёш оғир атлетикачиларимиз аниқланди
Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги якунланди. 4 кун давом этган мусобақада 182 нафар ўғил-қизлар ғолиблик учун супачага чиқишди. Регламентга кўра, спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди.
Очколар жамғаришда қизлар ўртасида Наманган вилояти умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 2-ўринни Хоразм вилояти спортчилари банд этишган бўлса, кучли учликни Навоий вилояти спортчи қизлари якунлаб беришди.
Йигитлар ўртасида эса Самарқанд вилояти ёшлари фахрли биринчи поғонадан жой олишган бўлса, иккинчи ўрин наманганлик ёшларга насиб қилди. Кучли учликни қорақалпоғистонлик полвонлар ёпиб беришди.
-67 кг вазн тоифасида 270 кг натижа билан мутлақ ғолиб бўлган Хусинбой Матрасулов мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.