Ру En O'z
22 Апрель 2022 1392

Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатини битта бронза медали билан тугатишди

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунги баҳслари якунланди.

Афсуски, бироз аввал бронза медали учун кечган беллашувларда ҳамюртларимиз Актенге Кеунимжаева (-53 кг) қозоғистонлик Жулдиз Эшимовага, Шоҳида Аҳмедова (-57 кг) мўғулистонлик Болортуя Хурелхуга, Набира Эсенбаева (-62 кг) яна бир мезбонлар вакиласи Хонгорзул Болдсаиханга имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар эркин кураш терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини Жасмина Иммаева (-50 кг) томонидан қўлга киритилган битта бронза медали билан якунлади. Эртадан эркин курашчилар ўртасидаги беллашувлар бошланади.

Text to speech