Ру En O'z
22 Апрель 2022 1198

Курашчи қизларимиздан бугун ҳам медаль кутамиз

Мўғулистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида аёллар кураши баҳслари якунига етади. Бугун ҳам 5 нафар терма жамоамиз аъзоси медаллар учун гиламга чиқади.

Аёллар курашида иштирокчилар сони кам бўлгани учун ҳар бир вазн тоифасида атлетлар турли босқичдан баҳсларга киришадилар. Жумладан, -62 кг вазн тоифасида қатнашчилар сони 8 нафарни ташкил этгани боис беллашувлар чорак финалдан бошланади. Қолган вазн тоифаларида эса иштирокчилар сонига қараб турли босқичдан старт берилади.

-53 кг: Актенге Кеунимжаева (Ўзбекистон), Жулдиз Эшимова (Қозоғистон), Хюнюнг Ох (Ж.Корея)

-57 кг:
1-раунд: Шоҳида Аҳмедова (Ўзбекистон) – Аншу Аншу (Ҳиндистон)
2-раунд: Шоҳида Аҳмедова (Ўзбекистон) – Даниелле Лим (Сингапур)

-62 кг:
Чорак финал: Набира Эсенбаева (Ўзбекистон) – Сачини Верадуваге (Шри-Ланка)

-65 кг: Ариухан Жумабаева (Ўзбекистон), Мива Морикава (Япония), Дариға Абен (Қозоғистон), Радхика Радхика (Ҳиндистон), Пуревсурен Улзисайхан (Мўғулистон)

-72 кг: Светлана Оқназарова (Ўзбекистон), Жамила Бакбергенова (Қозоғистон), Даванасан Энх Амар (Мўғулистон), Никки Никки (Ҳиндистон), Сумире Никуре (Япония).

Text to speech