Ру En O'z
21 Апрель 2022 1163

“Олимпик” Ўзбекистон кубогининг плей-офф босқичига йўл олди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Coca Cola кубогида гуруҳ босқичи баҳслари якунланиб, 1/8 финал босқичидан курашни давом эттирадиган жамоалар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, МОҚ қошида ташкил этилган “Олимпик” клуби бош соврин сари юришни давом эттиради.

“F” гуруҳидан ўрин олган Темур Кападзе шогирдлари сўнгги учрашувни сафарда “Шўртан”га қарши ўтказди. Учрашувда қайд этилган 1:1 ҳисоби бўлажак Олимпиячиларнинг 4 очко билан иккинчи ўринда кейинги босқичга чиқиши учун етарли бўлди.

Coca-Cola kubogi-2022, “F” гуруҳи 3-тур
“Шўртан” – “Олимпик” 1:1
Голлар: Жавоҳир Ҳасанов 30` – Даврон Анваров 70`.

1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими эртага бўлиб ўтади.

Text to speech