Ру En O'z
21 Апрель 2022 1821

Жасмина Иммаева иккинчи бор қитъа чемпионатида совриндор бўлди

Мўғулистонда ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида қизларимиз ҳам мусобақадаги дастлабки медални қўлга киритишди. -50 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Жасмина Иммаева бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз саралаш баҳсларида 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этиб, ярим финалга йўл олган эди. Финал остонасида у япониялик Ремина Ёшимотога имкониятни бой бергач бронза медали учун курашиш босқичида иштирок этди. Мазкур беллашувда ҳиндистонлик Маниша Манишага ҳеч қандай имконият қолдирмаган Иммаева 10:0 ҳисобида баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.

Маълумот учун, Иммаева ўтган йил Қозоғистонда ўтган қитъа биринчилигида ҳам қатнашиб, кумуш медални қўлга киритган эди. Шу тариқа, у фаолиятида иккинчи бор Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилмоқда.

Text to speech