Чирчиқда оғир атлетика бўйича Республика чемпионати қизғин давом этмоқда
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчилиги ўзининг қизғин палласига кирди. Ортда қолган кун дастурида спортчилар ўрта вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб бордилар. Муросасиз баҳслар якунида Умида Қирғизбоева, Мадинабону Жўраева ҳамда Ҳусинбой Матрасулов ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди. Батафсил:
Оғир атлетика. Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати
Қизлар, -59 кг:
1. Умида Қирғизбоева (Тошкент вилояти) – 159 (72+87) кг
2. Хулкар Олимова (Навоий) – 152 (70+82) кг
3. Чарос Сапаева (Хоразм) – 144 (66+78) кг
Қизлар, -64 кг:
1. Мадинабону Жўраева (Фарғона) – 175 (75+100) кг
2. Элина Велидова (Тошкент вилояти) – 172 (77+95) кг
3. Шаҳризода Саъдуллаева (Навоий) – 160 (70+90) кг
Йигитлар, -67 кг:
1. Ҳусинбой Матрасулов (Тошкент шаҳри) – 270 (125+145)
2. Қобилжон Алиев (Наманган) – 259 (119+140) кг
3. Санъат Абдураҳмонов (Самарқанд) – 254 (117+137) кг