Ру En O'z
19 Апрель 2022 1161

Осиё чемпионатининг биринчи кунини учта медаль билан якунладик

Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича қитъа биринчилигининг дастлабки кун беллашувлари ортда қолди. Унда терма жамоамизнинг уч нафар вакили шоҳсупага кўтарилди.

Полвонларимиздан Жалгасбай Бердимуратов -87 кг вазн тоифасининг финалида эронлик Носир Ализода билан муросасиз баҳс олиб борди. Афсуски, беллашувда эронлик курашчи 3:1 ҳисобида устун келди ва Бердимуратов кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, бронза медали учун гиламга чиққан Мўминжон Абдуллаев (-130 кг) ва Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ўз рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилишди.

Ғолибликка асосий даъвогарлардан саналган Ислом Баҳромов (-63 кг) бронза медали учун курашиш босқичида, Арам Варданян (-77) эса дастлабки даврада имкониятни бой бериб, ушбу мусобақадаги иштирокларини якунладилар.

Шу тариқа, қитъа биринчилигининг биринчи кунида терма жамоамиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Text to speech