Ру En O'z
19 Апрель 2022 4260

Техник курсни муваффақиятли тамомлаган мураббийларга халқаро сертификатлар топширилди

МОҚ ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан Халқаро Олимпия қўмитасининг “Олимпия бирдамлиги” дастури асосида ўтказилган техник курс бугун ўз якунига етди.

Қўмита мажлислар залида ўтган якуний тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов ва лойиҳада иштирок этган мураббийлар қатнашишди. Тадбирда Ойбек Касимов ўтказилган курснинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, уни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларни табриклади.

Техник курс 10-20 апрель кунлари Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг базасида ўтказилди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 24 нафар тренер иштирок этди. Курсни Халқаро енгил атлетика федерацияси томонидан жалб этилган эксперт Евгений Шумарин олиб борди.

Енгил атлетиканинг замонавий методикаси орқали ўз билимларини бойитган ушбу кадрлар яқин вақт ичида йирик халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтариладиган атлетларимизни етиштиришларига ишониб қоламиз.

Text to speech