Ру En O'z
19 Апрель 2022 1262

Бердимуратов финалда, уч нафар курашчимиз бронза медали учун гиламга чиқади

Мўғулистон пойтахтида старт олган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида медаллар учун кураш олиб борадиган полвонлар номи маълум бўлди.

-87 кг вазн тоифасида курашаётган Токио-2020 иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов чорак финалда Мўғулистон (11:0), ярим финалда Ҳиндистон (8:0) вакилларига бирорта ҳам балл бермасдан йирик ҳисобларда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди у олтин медаль учун эронлик Носир Ализода билан курашади.

Афсуски, ярим финалда имкониятни бой берган Жасурбек Ортиқбоев, Исломжон Баҳромов ва Мўминжон Абдуллаев кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб боришади. Арам Варданянни саралашда мағлуб этган кореялик курашчи ярим финалда ютқазгани учун ҳамюртимиз медаллар учун курашни тарк этди.

Финал:
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Носир Ализода (Эрон)

Бронза медали учун кураш:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев – Хеокжин Жеон (Ж.Корея)
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Нираж Нираж (Ҳиндистон)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Тимоти Ю Лох (Сингапур)

Text to speech