Ру En O'z
19 Апрель 2022 1231

Ёш полвонлар баҳси муросасиз ўтмоқда

Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги мамлакат биринчилиги қизғин давом этмоқда. Ортда қолган куннинг иккинчи ярмида 3 вазн тоифасида ғолиблар аниқлаб олинди.

Катталар ўртасидаги Осиё чемпионати совриндори Оғабек Нафасов (-55 кг) хоразмлик Журъат Юсуфбоев билан кечган жиддий рақобатда 1 кг фарқ эвазига устун келиб, яна бир карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Қолган икки вазн тоифасида эса сирдарёлик оғир атлетикачилар олтин медалга сазовор бўлишди. Батафсил:

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати
Эркаклар, -55 кг:
1. Оғабек Нафасов (Самарқанд) – 197 (92+105) кг
2. Журъат Юсуфбоев (Хоразм) – 196 (89+107) кг
3. Асрор Хосифхонов (Наманган) – 188 (88+100) кг

-61 кг:
1. Ислом Ҳожиакбаров (Сирдарё) – 232 (102+130) кг
2. Асадбек Бекназаров (ҚҚР) – 225 (100+125) кг
3. Жаҳонгир Одилов (Қашқадарё) – 216 (101+115) кг

Қизлар, -55 кг:
1. Азиза Исоқжонова (Сирдарё) – 140 (62+78) кг
2. Феруза Мамасолиева (Андижон) – 133 (59+74) кг
3. Гулсевар Нарзуллаева (Бухоро) – 106 (51+55) кг

Text to speech