Ру En O'z
19 Апрель 2022 1349

Кураш мухлислари узоқ кутган Осиё чемпионати бошланмоқда

Яна бироздан сўнг Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича навбатдаги Осиё чемпионати старт олади. Маълум қилганимиздек, турнирни юнон-рум кураши усталари бошлаб беришади.

Регламентга кўра, биринчи кун доирасидан -55, -63, -77, -87 ва -130 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўрин олган. Вакилларимиздан 2019 йилги ЖЧ финалчиси Арам Варданян (-77 кг) мусобақани Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Рио-2016 кумуш медаль соҳиби Хёвнгву Кимга қарши бошлайди. Ушбу тўқнашув биринчи давранинг энг қизиқарли беллашувларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бугун гиламга чиқадиган полвонларимиз ва уларнинг биринчи рақиблари:

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев – Балбаи Дордоков (Қирғизистон)
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Жинсеуб Сонг (Ж.Корея)
-77 кг: Арам Варданян – Хёнгву Ким (Ж.Корея)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Батбаяр Лутбаяр (Мўғулистон)
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев – Прем Прем (Ҳиндистон) / Амир Ғосимимон (Эрон)

Text to speech